Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «GM UZBEKISTAN» автомобил заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани сабаблари кенг муҳокама қилинмоқда.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати расман тасдиқланмаган турли маълумотларнинг пайдо бўлмаслиги мақсадида, заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 (Аvео) лойиҳаси бўйича конвеерни ишга тушириш билан боғлиқлигини маълум қилди.
Кейинги ҳафтадан заводда тўлиқ иш жараёни бошланади.





