АсосийJamiyat

“Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳавасим келаяпти”. Расул Кушербаев депутатлар ихтиёрига 2 миллиард сўмдан пул берилиши ҳақида гапирди

'“Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳавасим келаяпти”. Расул Кушербаев депутатлар ихтиёрига 2 миллиард сўмдан пул берилиши ҳақида гапирди'ning rasmi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ҳар бир депутатга 2 миллиард сўмдан пул ихтиёрига берилиб, ўзлари лозим деб топган мақсадлар учун ишлатадиган бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати шундай деди:

Бу йилнинг ўзида Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари ихтиёрига бюджет тушумининг орттириб бажарилган қисмидан 120 миллиард сўм маблағ берилаяпти экан.

Тошкент шаҳри туманларидаги депутатларнинг ҳар бири эса 100 миллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш имконига эга бўлишибди.

Тўғриси Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳавасим келаяпти.

Боиси, жойларда сайловчилар билан учрашувлар вақти биз мамлакат миқёсида қабул қилаётган қонунлар ва давлат бюджети ҳақида маълумот беришимизга қарамай сайловчилар ўзи яшаётган кўча қачон таъмирланиши, симёғочлар қачон алмаштирилиши, қачон ичимлик суви келиши каби масалалар бўйича саволлар беришади.

Уларга шу кўпроқ қизиқ. Бу ҳам табиий ҳол.

Афсуски, депутатда бу каби алоҳида муаммолларни ҳал этиш учун сўров, илтимос ва мурожаат киритиш ҳуқуқи бор холос. Алам қиладигани жойида аниқлаган муаммони тезда бартараф этиш учун маблағни йўналтириш имкони йўқ: ё қайсидир вазирлик ё ҳокимликка ялиниш керак. Ва натижа ҳам шундан келиб чиқиб.

Умуман ҳар бир Олий Мажлис депутатлари учун ҳам шундай амалиёт қилинса, депутатлардан сайловчиларнинг розилиги ошган бўларди.

Бу ўринда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик ўртасидаги ушбу қадамни чин дилдан қўллаб-қувватлайман ва бошқа ҳудудлар ҳам намуна олса бўладиган тажриба деб ҳисоблайман. Албатта агар ҳудудлардаги яккаҳоким, Кенгаш раиси бўлган раҳбарлар сал депутатлар учун ҳам қайишиб, улар билан ҳисоблашишни “ўзига паст кетиш” деб тушунишмаса.

Депутат бу маблағларни нимага ишлатади? 

Албатта сайловчилари томонидан билдирилаётган энг муҳим муаммоларни бартараф этиш: кўчани таъмирлаш, сувни яхшилаш, алоқа сифатига қараш ва ҳоказоларга. Энг муҳими бу орқали сайловчилар депутатнинг ҳақиқий кучини кўра олишади.

Шаҳар ҳокимлигининг билдиришича, бир вақтнинг ўзида туманлар маҳаллий бюджети тушумларининг орттириб бажарилган қисмидан маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғини раисларига 50 млн. сўмдан ажратилар экан (519 та маҳалла-жами қарийб 26 млрд.сўм).

Менимча шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик жамоаси жамоатчилик билан ишлаш ва ҳисоблашишни амалда ҳам ўзининг устувор масаласи сифатида кўраяпти”. 

“Хуллас бўлаётган ўзгаришларга кўз тегмасин”,– дея ўз фикрини якунлайди Кушербаев. 

Бошқа янгиликлар