АсосийJamiyat

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

'Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида янги қарор лойиҳасини икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, янги қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансида бўлган коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига  ўтказилади.

“Коллежлар мономарказ бўлади. Коллеж директорлари Меҳнат бўлимларига раҳбар бўлади”, - деди давлат раҳбари.

Бу билан йиллар давомида коллежларда фойдаланилмай ётган асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар ишга тушади. Ушбу мономарказларда нафақат ёшлар, балки, касб-ҳунар ўрганиш истагидагилар ўқиш имкониятига эга бўлишади. Ўқиш харажатлари учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 14 млрд. сўм маблағ ажратилади.

“Чет элга кетаётганлар тил ўргансин, касб ўргансин. Шунда борган жойида кўпроқ пул топади. Агар ҳозир Россияда ишлаётганлар ўртача 480 доллар ишлаб топаётган бўлса, касб ва тил ўганиб, 500 доллар эмас, икки баравар кўп уйига пул юбориши мумкин”, - деди президент.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар