“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни клуб мухлислари томонидан январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Руни январда жамоаси сафида 6 ўйинда 6 та гол киритиб, ҳақли равишда ушбу совринга лойиқ деб топилди.
30 ёшли ҳужумчи ушбу совринга даъвогар Антони Марсьяль ҳамда Кэмерон Бортвик-Жексонни катта тафовут билан ортда қолдирган.





