Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес “Эйбар”га қарши ўйинда мазкур клуб сафидаги 100-голини киритди.
Шундан кейин Торрес футболкасини 84 ёшли Маноло Бриньясуга тақдим этди. Чунки бу инсон ўз вақтида “Атлетико” футбол академиясига масъул бўлган ва Торресни жамоа мактабига олган эди. Ўшанда ҳужумчи 10 ёшга қадам қўйганди.





