“Ўзбекистон почтаси” АЖ “Халқаро почтамт”даги техник носозлик туфайли халқаро ва ички почта жўнатмалари юбориш бир муддатга тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
Бугунги кунда “Халқаро почтамт” филиалида носозликни бартараф этиш учун барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Халқаро почта ва EMS жўнатмаларини юбориш учун Тошкент шаҳридаги марказий почтамт биносида жойлашган “Тошкент почтамти” филиалининг амалиёт хизматлари залига мурожаат қилиш мумкин.
Почта жўнатма манзилини аниқлаш учун эса 233-62-34 телефон рақамига ҳар куни соат 9-00 дан 18-00 гача бўлган вақтда қўнғироқ қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни “Ўзбекистон почтаси” АЖга қарашли “Халқаро почтамт” филиалида кучли ёнғин содир бўлиб, 900 кв.м. ҳудуд ёниб кетган.





