Ўзгидромет Ўзбекистонда яқин кунлар ичида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 9-10 февралда Республика ҳудудида қор ёғиши кутилмоқда. 9 февраль куни кечаси ва кундузи об-ҳаво ҳарорати 3-5 даража илиқ бўлади.
10 февраль куни эса кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудидаги энг совуқ об-ҳаво шароити Навоий вилоятида кузатилади. Бу ерда 10-11 февраль кунлари ёғингарчилик бўлиши куттилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 10-11 февраль кунлари ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-3 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.





