1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 09.02.2016, 09:18
Кун ҳикмати

Ёр бўлмоқ тонг эмас мен зори расво бирла дўст 
Ким, парий гоҳи бўлур мажнуни шайдо бирла дўст.

Лаълини севдум, кўзининг қатлидин қайғурмоғум, 
Не ғам ўлмактин, киши бўлса Масиҳо бирла дўст.

Зулфи савдоси, бу савдойи бошинда кўптурур, 
Бўлса савдо аҳли, тонг йўқ, аҳли савдо бирла дўст.

Сарв қадлиқ, гулжабинлик дўстнинг ҳижронида 
Бўлмоғум не гул била, не сарви раъно бирла дўст.

Ҳажрдин олам қоронғудур вале, ғам йўқ, гаҳе 
Жилва қилса ул жамоли оламоро бирла дўст.

Хизр юз меҳр ила тутқан жоми Жамдин яхшироқ, 
Тутса май дурдини юз торожу яғмо бирла дўст.

Бўлма дунё дўст, гар истар эсанг осудалиқ,
Лек ҳар не қилсалар, бўл аҳли дунё бирла дўст.

Эй Навоий, неча душман бўлса, ёнма дўстдин,
Чун санга бўлмиштур ул юз минг таманно бирла дўст.

Алишер Навоий

 

9 февраль –

Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кунга

575 йил тўлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1