2021 йил 1 февраль куни фуқаро Ж.Ш. соат 09:00 ларда Турон кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро М.Д.га тегишли “Gentra” русумли автомашинасини очиб, автомашина салонини титкилаётган вақтида жабрланувчи томонидан ҳодиса жойида ушланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.