Ўзбекистон давлат санъат музейида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан “Буюк тафаккур соҳиблари” деб номланган кўргазма ташкил этилди.
“Буюк тафаккур соҳиблари” деб номланган мазкур кўргазма Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси, улар яшаган давр муҳитини гавдалантириш, ёшларнинг бу табаррук зотлар сурати ва сийрати борасидаги тасаввурларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.
Кўргазмада Ч.Ахмаров, Ж.Умарбеков, Т.Саъдуллаев сингари таниқли мусаввирларнинг асарлари намойиш этилмоқда.
Тадбир давомида адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида ижодий учрашув ўтказилди. Санъаткорлар томонидан улуғ шоирларнинг рубоийлари ва достонларидан парчалар ўқилиб, ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.





