"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари ҳисобланади:
- болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар
- 16 ёшга тўлмаган ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги мавжуд шахслар;
- ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, шунингдек, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;
- ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъий назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
- бува ва буви агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.
- ️Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
️Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади.
Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса умрбод тайинланади.