АсосийJamiyat

Самарқандда давлат тилида иш юритиш тизими ривожланмоқда

'Самарқандда давлат тилида иш юритиш тизими ривожланмоқда'ning rasmi

Самарқанд вилояти Жомбой туман ҳокимлигида давлат тилида иш юритиш тизимини янада мустаҳкамлаш мавзуси муҳокама этилди. Бу ҳақда Давлат тилини ривожлантириш департаменти хабар берди.

Хабарда айтилишича, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, соҳага масъул ходимлар иштирок этган тадбирда иш ҳужжатларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида, давлат тили меъёрлари асосида юритиш, реклама ва пешлавҳаларни ўзбек тилида ёзилишини назоратга олиш, жой номлари билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.

"Давлат тили нуфузини мустаҳкамлаш учун кескин ва қатъий чоралар белгилаш вақти келди. Бу борада халқаро тажриба ҳам ўрганиляпти. Мисол учун, Франсияда шунчаки, пешлавҳа давлат тилида ёзилмагани учун ҳам уч минг евро жарима белгиланган. Бизда эса бу энг оғриқли муаммоларимиздан бири бўлиб қолмоқда",– деди Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Aбдуғаффор Қирғизбоев.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Собиров сўзга чиқди. “Партсезд”, “Жданов”, “Правда” каби эскирган сўзлар ҳануз кундалик истеʼмолда сақланиб қолаётганини таассуф билан қайд этди.

"Ваҳоланки, ўша ҳудудлар бугунги кунда “Зарафшон”, “Саричашма”, “Ҳақиқат” каби чиройли, ўзбекона номлар билан юритилади, – деди ҳоким. – Тилга бўлган ҳурматни ўзимизни ислоҳ қилишдан бошламасак, келажак авлод ҳам биздан ўрнак олади. Тил – она, уни онамиздай эʼзозлашимиз фарз.

Бошқа янгиликлар