1

Бугун Тошкентда лицензиясиз таксичилар фаолиятига чек қўйиш бошланади

ЖАМИЯТ 15.02.2016, 07:11
Бугун Тошкентда лицензиясиз таксичилар фаолиятига чек қўйиш бошланади

15 февраль, душанба кунидан эътиборан Тошкентда лицензиясиз таксичилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларидан иборат 47 та гуруҳ иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради «Uz24».

Маълум бўлишича, лицензиясиз йўловчи ташиганлик учун жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 дан 100, юридик шахслар учун эса 50 дан 100 баробаригача жарима солинади. Агар бу ҳолат қайта такрорланса, жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.

4 ўринли лицензияли такси учун давлат божи йилига 75 доллар, 4 дан ортиқ ўринли такси учун эса йилига 125 доллардан (давлат курсида) иборат. Лицензия олиш масаласида Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига мурожаат этиш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1