1

Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди

ЖАМИЯТ 15.02.2016, 11:27
Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрида юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши, жумладан ёш бола вафот этди. Бундан ташқари яна тўрт киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ЙҲХБ вакили берган маълумотларга асосланиб, “Новый Век” хабар бермоқда.

Нашрда келтирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 11 февраль куни соат 19:10 да Нукус ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасида юз берган.

“Lacetti автомобили ҳайдовчиси Виктор Токарев катта тезликда келиб, чорраҳада турган уч автомбиль билан тўқнашиб кетган”, — дейилади хабарда.

Токарев бошқариб келаётган автомобилнинг тезлиги соатига 150 километрдан кам бўлмаган. 

“Токарев катта тезликда келиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган “Ниссан Тиида” автомобилини урган, у эса ўз навбатида ўзидан олдин турган “Матиз” ва “Мазда” автомобилларини урган” — деди ЙҲХБ ходими.
ЙТҲ оқибатида тўқнашувни содир этган Токарев ва “Ниссан Тиида” автомобилининг орқа ўриндиғида ўтирган 2012 йилда туғилган қизча ҳалок бўлган.

Қизчанинг онаси ва яна уч нафар ҳайдовчи ҳамда йўловчилар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1