1

Бир ойда Тошкентда лицензиясиз автотранспортда йўловчи ташиган 1850 та қоидабузар аниқланди

ЖАМИЯТ 15.02.2016, 15:23
Бир ойда Тошкентда лицензиясиз автотранспортда йўловчи ташиган 1850 та қоидабузар аниқланди

2016 йилнинг 13 январь куни тасдиқланган режага мувофиқ, ўтган вақт мобайнида ўтказилган 310 та рейд натижасида 9200 автомобиль воситаси текширилди, деб ёзади “Uz24.uz” нашри.

Текширишлар натижасида 1850 та қоидабузарлик ва камчиликлар аниқланди.

Мазкур режа пойтахтимиз кўчаларида лицензияга эга бўлмай туриб йўловчи ташиш билан шуғулланаётганларнинг фаолиятига қаратилган. Давлат солиқ инспекциялари томонидан жами 163 та қоидабузарлик аниқланиб, уларни содир этган шахсларга ўрнатилган тартибда чоралар кўрилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари олиб борган ўрганишлар оқибатида 18651 та баённома тузилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 февралдан пойтахт кўчаларида лицензияга эга бўлмай туриб йўловчи ташиш билан шуғулланаётганлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида 47 та ишчи гуруҳ фаолияти бошлангани  ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1