Тошкент автобусларига Wi-Fi ўрнатиш лойиҳаси синовдан муваффақиятли ўтди

ЖАМИЯТ 15.02.2016, 15:56
Тошкент автобусларига Wi-Fi ўрнатиш лойиҳаси синовдан муваффақиятли ўтди

Тошкент шаҳридаги автобусларни Wi-Fi тармоғи бўйича симсиз интернет билан таъминлаш лойиҳаси доирасида 14-йўналишдаги тўртта автобус синов режимида интернет-ускуналар билан жиҳозланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда

Синовнинг дастлабки босқичи муваффақиятли кечди. Ундан кўзланган мақсад интернет тармоғига уланиш параметрларини текширишдан иборат бўлди.

Жорий йилнинг февраль-март ойида якуний синовларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Синовлар муваффақиятли кечиб, ускуналар созланганидан сўнг лойиҳа тўлиқ кўламда ишга туширилади ва пойтахт жамоатчилик транспорти йўловчилари Wi-Fi бўйича бепул интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Тошкентдаги 14-йўналишдаги тўртта автобусда 3 февралдан бепул Wi-Fi тармоғи  ишга туширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1