1

Жиззахда автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси уюштирилди (ФОТО)

ЖАМИЯТ 16.02.2016, 06:14
Жиззахда автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси уюштирилди (ФОТО)

Жиззахда автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Ўзбекистон миллий автомобиль федерацияси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 10 дан ортиқ спорт клуби иштирок этди. 

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази автопойгачилари биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ўқув спорт-техника клуби ҳамда Жиззах автомобиль мактаби жамоалари эгаллади. 

Шахсий биринчилик учун мусобақалар тўрт русумдаги автомобиллар бўйича ўтказилди. Жиззахлик Асқар Ҳасанов, Темур Нарзиқулов, Умид Соатов, Тошкент вилоятидан Антон Туманов маррага биринчи бўлиб етиб келди. 

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Фото: Auto Tuning (Телеграм)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1