1

Ўзбекистонда онлайн режимида ишлайдиган пластик карточкалар сони 8 миллиондан ошди

ЖАМИЯТ 16.02.2016, 06:21
Ўзбекистонда онлайн режимида ишлайдиган пластик карточкалар сони 8 миллиондан ошди

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Uzkart банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган тижорат банклари билан биргаликда онлайн режимида ишлайдиган “Smart-Vista” EMV технологик платформаси жорий этилган. 

Бу турдаги пластик карточкалар орқали мижоз ўз карточка ҳисобварақларини реал вақт ичида бошқара олади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, бугунги кунда онлайн режимида ишлайдиган пластик карточкалар сони 8 миллиондан ошган. Бу мамлакатимизда барча банклар томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкаларнинг ярми деганидир. 

2013 йил сентябрь ойида Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Click компанияси ҳамкорлигида мобиль-банкинг тизими ишга туширилди.

Ҳозирги пайтда ушбу тизим орқали уй ва мобиль телефон, интернет хизматлари учун тўловлардан ташқари 52 турдаги интернет сервис, 20 турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан ҳисоб-китобни амалга ошириш мумкин.

Бундай имкониятлар банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан (банк-мижоз, интернет банкинг, мобиль-банкинг, SMS-банкинг ва бошқалардан) фойдаланувчилар сонининг ошишига хизмат қилмоқда. Мобиль-банкинг ҳамда SMS-банкинг хизматидан фойдаланувчилар сони ўтган йилдагига нисбатан икки баробар ўсди. Сlick хизмати мижозлари бир миллиондан ошиб кетди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1