1

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

ЖАМИЯТ 16.02.2016, 12:15
Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидрометмарказининг хабар беришича, 17-20 февраль кунлари республикамизнинг марказий туманлари ва Тошкентда ҳаво ўзгариб турса ҳам, ёғингарчилик кутилмайди. 

17 февраль куни ҳаво ҳарорати кечаси – 3 даража совуқ, кундузи +5 +10 даража иссиқ бўлади. 18-20 февраль кунлари кечаси 0+5 даража, кундузи эса +12, +17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво очиқ бўлиб, +20 даража, Фарғона водийсида эса ҳаво +15 даража иссиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ҳаво очиқ бўлади, 18-20 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи эса +5 даража иссиқ бўлади.

Хуллас ушбу ҳафтада Ўзбекистонда баҳорий об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1