АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйлаб қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

'Ўзбекистон бўйлаб қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади'ning rasmi

Байрам муносабати билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

2020 йилда дунёнинг кўплаб давлатларида CОВИД-19 вирусининг кенг тарқалиши туфайли, нафақат халқаро йўналишларга, балки маҳаллий йўналишларда ҳам транспортлар, айниқса, поездлар қатновида чекловлар жорий қилинган эди.  

Aйни кунда поездлар қатновини тўлиқ қайта тиклаш учун жойларда, хусусан Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент йўналишида ҳам маркетинг тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадқиқотлар натижалари ўрганиб чиқилиб, яқин кунларда ушбу ҳудудга ҳам поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан, жорий йилнинг 22 март куни, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида  юқори тезликда ҳаракатланувчи 764/763 "Aфросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар