1

500 турдаги дарсликни чоп этиш учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилди

ЖАМИЯТ 17.02.2016, 16:59
500 турдаги дарсликни чоп этиш учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилди

Дарслик китоблар 26,1 миллион нусхада чоп этилади. Бунинг учун Давлат бюджетидан 20,4 миллиард сўм, Республика мақсадли китоб жамғармасидан 34,2 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. 

Бу ҳақда Uzbekistan Today мухбирига Халқ таълими вазирлиги хабар берди. Бу ададга 1-4 синфлар учун бепул дарсликлар, қўлланмалар, чет тили дарсликлари киритилган. 

Бундан ташқари махсус, чуқурлаштирилган билимлар берувчи мактабларнинг 5-9 синф ўқувчилари учун физика ва математика фанларидан 33 069 нусхада ўқув-методик қўлланмалар ва дарсликлар нашр этиш, таълим ва тарбиянинг сифатини ошириш учун уларга мультимедиа иловалар ҳам қўшиш режага киритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1