Қўйлиқ бозори усти ёпиқ савдо мажмуасига кўчирилади

ЖАМИЯТ 17.02.2016, 22:40
Қўйлиқ бозори усти ёпиқ савдо мажмуасига кўчирилади

Қўйлиқда жойлашган Тошкент улгуржи озиқ-овқат бозори 2016 йил охирига қадар янги усти ёпиқ бинолар мажмуасига кўчирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри хабар бермоқда.

«Тошбозорсавдо» уюшмаси раҳбари Соҳибжон Неъматуллаев берган маълумотга қараганда, янги мажмуа лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унда, жумладан, Тошкентга бошқа ҳудудларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келтирувчи савдогарлар учун меҳмонхона қуриш кўзда тутилган. Бугун бозор очиқ осмон остида фаолият юритмоқда, аммо янги мажмуадаги барча дўконлар усти ёпиқ бино ичида жойлаштирилади.

«Тошбозорсавдо» уюшмаси ўз ичига 12 деҳқон бозори, 1 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдоси бозори, 2 ихтисослаштирилган бозор ва 6 савдо мажмуасини ўз ичига олади. Бу объектлар эгаллаб турган умумий майдон 140 гектарга тенг. Уларнинг даромади ўтган йили 10,3 миллиард сўмни ташкил қилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1