Анджей Малиновский Beeline Uzbekistan компаниясининг янги бош директори бўлади. У бугундан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришади. Бу ҳақда Gazeta.uz VEON холдинги сайтидаги баёнотга таяниб маълум қилди.
Аввалроқ VEON Арташес Давтян «Beeline Uzbekistan» га раҳбарлик қилишини маълум қилган эди, аммо холдинг уни ишга қабул қилиш жараёни якунига етмагани ҳақида хабар берган.
Маълумот учун: Анджей Малиновский 1968 йил 21 июнда туғилган, Полша фуқароси. У чакана ва электрон тижорат компанияларида ишлаган. 2017 йилдан бери Beeline Georgia компаниясининг бош директори лавозимини эгаллаб келган.