1

Эски жўва, Авиасозлар, Сергели деҳқон бозорлари замонавий қиёфада таъмирланади

ЖАМИЯТ 18.02.2016, 07:45
Эски жўва, Авиасозлар, Сергели деҳқон бозорлари замонавий қиёфада таъмирланади

Жорий йилда пойтахтимиздаги Эски жўва, Авиасозлар, Сергели деҳқон бозорлари замонавий қиёфада таъмирланади.

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” акциядорлик жамиятида қурилиш ишлари давом этмоқда. Усти ёпилиб, йирик савдо комплексига айланадиган бозорнинг ихтисослашган павильонларида юкларни машиналардан туширмасдан савдо қилиш учун шароит яратилади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Тошбозорсавдо” уюшмасининг 2015 йилдаги фаолияти сарҳисоби ва 2016 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжуманида шулар хусусида сўз юритилди. 

Бугунги кунда “Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимида 20 зиёд акциядорлик жамияти ва масъулияти чекланган жамият мавжуд. Улар йигирма битта асосий ва олтмишдан ортиқ кичик бозорларни (шохобчаларни) ўз таркибига бирлаштирган. 2015 йилда бозорлар ва савдо комплексларида йиғилган даромад 130,3 миллиард сўмни ташкил этган. 

Бозорларда рақобатни ривожлантириш, аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз ва арзон нархларда етказиб беришда «Элга хизмат» шўъба корхонаси муҳим ўрин тутмоқда. Пойтахтимиздаги 12 деҳқон бозори ва уларнинг шохобчаларида олтмишдан зиёд савдо нуқтаси ташкил этилган. Уларда пиёз, картошка, гуруч, гўшт, товуқ гўшти, дуккакли маҳсулотларнинг узлуксиз ва арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган. 

Деҳқон бозорларида гўшт, тухум ва тирик балиқ маҳсулотларининг мўътадил нархларини таъминлаш мақсадида чорвачилик ва балиқчилик фермер хўжаликларига, “Паррандасаноат” уюшмаси корхоналарига бозорларининг энг қулай жойларидан савдо нуқталари ажратиб берилган.

2016 йилда бу борадаги ишлар сифатини янада ошириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, баҳорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узилишига йўл қўймаслик мақсадида Сурхондарё вилоятида 250 гектарда уюшма буюртмаси асосида эртапишар картошка, пиёз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1