1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 18.02.2016, 11:43
Кун ҳикмати

Улуғлик шарафин истаган одам,
Кичикларга  айлар ҳиммату карам.
***
Кимнинг агар бўлса баланд ҳиммати,
Эски кийим бирла-да зўр иззати.
***
Агар  бўлса уйингда арпа нонинг,
Ўзинг ҳарёққа урма, сақла жонинг.
***
Эртага қолмаса бугунги иши,
Бу дунёда ғолиб яшар шул киши.
***
Замин бошдан оёқ гар лолазордир,
Ялангоёқ юрма, тикони бордир.
***
Оқила, тадбиркор бўлса гар аёл,
Қўлдаги игнаси ёй ўқи мисол.
***
Ҳар ёру дўст эмас вафодор,
Билки, ёрдан ёрнинг фарқи бор.

Амир Ҳусрав Деҳлавий

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1