Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳри Кичик ҳалқа йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида фотохабар қолдирди.
Суратларда ЙТҲда иштирок этган автомобиллардан бири Nexia`нинг жиддий зарарлангани акс этган. Изоҳлардан бирида гувоҳларнинг ёзишича, бундай ҳолда унинг ҳайдовчиси тирик қолиши даргумон.
Йўл-транспорт ҳодисаси Cobalt`нинг катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Интернет фойдаланувчиларининг айтишича, ЙТҲ содир бўлган йўл нотекис, шунинг учун ҳам бу ерда катта тезликда юриб бўлмайди. Йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган омиллардан бири ҳам йўлнинг нотекислиги бўлгани айтилмоқда.