АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда 511 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати аниқланди

'Охирги сутка давомида дунёда 511 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати аниқланди'ning rasmi

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 511 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион 915 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 674 минг нафардан зиёд киши вафот этган (18.03.2021 йил Европа вақти билан соат 16:53 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 511 453 янги ҳолати аниқланди, 9 171 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:25 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 121 миллион 731 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 690 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,260 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,603 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,474 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,428 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,274 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 51 882, Бразилияда 83 926, Ҳиндистонда 35 871, Россияда 9 803, Буюк Британияда эса 5 758 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

    Бошқа янгиликлар