1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 19.02.2016, 10:58
Кун ҳикмати

Ишбилармон мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг- минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. 
***
Гарчи ишнинг қандай якунланиши такдир пардаси ортида яширин бўлса ҳам, ақли расо ва ҳушёр кишилардан кенгашу тадбир истаб, фикрларини билмоқ лозимдир.
***
Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди.
***
Яхшиларга — яхшилик қилдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилган бўлса, дўстлиги қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим. 
***
Чин дўст улдирки, дўстидан ҳеч қачон ранжимайди, агар ранжиса ҳам, узрини қабул қилади.
***
Куч — адолатдадир. 
***
 Бир кунлик адолат — юз кунлик тоат-ибодатдан афзал.
***
Адлу эҳсон билан жаҳон гулшани обод бўлади.

Амир Темур

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1