АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 22 мартдан бошлаб янги телеканал ишга тушади

'Ўзбекистонда 22 мартдан бошлаб янги телеканал ишга тушади'ning rasmi

Ўзбекистонда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида ижтимоий-нодавлат “AQLVOY” телеканали иш фаолиятини бошламоқда. Телеканалнинг тест шаклидаги кўрсатувлари эртага – 22 март кунидан бошлаб эфирга узатилади.

Кўпчилик, айниқса ота-оналарда янги очилаётган мазкур “AQLVOY” телеканали болалар учун мўлжалланган бошқа телеканаллардан нимаси билан фарқ қилади, деган савол туғилиши табиий, албатта.

Вазирлик мутасаддисининг сўзларига кўра, унда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, аҳлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун тайёрланган махсус кўрсатувлар, Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлар студиялари томонидан яратилган энг сара анимацион сериал ва дастурлар намойиш этилади.

    Бошқа янгиликлар