Авваллари суд тергови давомида иш учун муҳим кўрсатмаларни олиш лозим бўлган вақтда, жабрланувчи ёки гувоҳ хизмат сафарига кетган ёки оғир хасталикка дучор бўлган вазиятда, ишни кўрилиши чўзилиб, жабрланувчи ёки гувоҳ суд мажлисига келиши кутиларди. Судланувчи ҳамма айбни тан олган ва зарарни қоплаган бўлса ҳам, барибир, эски таҳрирдаги қонун бўйича ишнинг судга айблов хулоса билан юборилиши, суд мажлисида кўриш учун тайинланиши, жабрланувчини, гувоҳларни сўроғи ўтказилишини кутишга мажбур бўларди. 2021 йил 18 февралдаги Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–675) билан судга келиб тушган ишлар соддалаштирилган тартибда, тезкор кўриб чиқилади. Бу ҳақда батафсилроқ маълумот олиш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг судьяси Болат СУЛТАНОВ билан боғландик...
— Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:
● Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;
● жиноят иши бўйича дастлабки эшитув;
● айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилинди.
КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ — гувоҳва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнингилтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у суд томонидан амалга оширилади.
Гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларгакўра, (Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши,уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиганоғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёкисуд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади, деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уларнингкўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
МАСАЛАН:
Гувоҳ П.Петров узоқ муддатли хизмат сафарига юборилишианиқланиб, унинг кўрсатувлари иш учун катта аҳамиятга эгабўлган тақдирда, прокурор томонидан судга илтимоснома киритилади ва суд илтимосномада келтирилган важлар асослидеган хулосага келса, уч суткадан кечиктирмай суд мажлисинитайинлайди. Суд мажлисида суриштирувчи, терговчи, прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва лозимбўлса бошқа иштирокчилар қатнашган ҳолда ўтказилиб, сўроқнинг умумий асосларга кўра гувоҳ П.Петров кўрсатувлари тингланади. Ушбу кўрсатувлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Шу йўл билан гувоҳ П.Петровнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилади.
ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ 5 та асослармавжуд бўлган тақдирда, суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббусибилан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиши мумкин.
Яъни:
1. Жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш.
МАСАЛАН: дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят ишини судгаюбориш чоғида айбланувчи И.Иванов судга келмасдан, яширингани ёхуд суд тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган суд мажлисида иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги аниқланса, суд дастлабки эшитувни ўтказади. Иш бўйича иш юритишни у топилгунига ёки соғайгунига қадар тўхтатиб туриш масаласини ҳал қилади.
2. Жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш.
МАСАЛАН: жиноят иши бўйича айблов хулосаси тасдиқланиб, судга юборилган вақтда айбланувчи И.Иванов вафот этганлиги аниқланса, суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилиб, иш бўйича иш юритишни тугатиш масаласи кўриб чиқилади.
3. Жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш.
МАСАЛАН: И.Иванов жиноят иши бўйича ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган. Лекин айблов хулосасида И.Иванов ЖК 168-моддаси 3-қисмининг“в” банди билан айбланаётгани кўрсатилган бўлиб, тузилганлиги аниқланса, суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилади. Ушбу камчиликни бартараф қилиш мақсадида жиноят иши прокурорга қайтарилади.
4. Ушбу кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш.
МАСАЛАН: И.Ивановга оид жиноятиши ЖИБ Тошкент шаҳар Учтепа туман судига келибтушди. Шу билан бирга айнан унга оид жиноят иши ЖИБ Тошкент шаҳар Чилонзор туман судига кўриб чиқилаётгани аниқланган. Бу ҳолатда, ЖИБ Тошкент шаҳар Учтепа туман суди ушбу икки жиноят ишини бир иш юритувга бирлаштириш масаласини кўриб чиқиш учун дастлабки эшитувни ўтказади.
5. Номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш.
МАСАЛАН: айбланувчи И.Иванов, жиноят ишига қўшилган сўзлашувлар ёзилган компакт-дискнинг манбаси номаълум бўлгани сабабли номақбул далил деб топиб, ишдан чиқар ишни сўраб илтимоснома киритганда, суд дастлабки эшитувни ўтказиб, барча важларга баҳо бериб, ўрганиб чиқиб, ушбу далилни номақбул деб топиб, ишда чиқариш ёки номақбул деб топмасдан, ишда қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади. Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.
БЕЛГИЛАНГАНЖАЗОТЕНГЯРМИГАҚИСҚАРТИРИЛИШИМУМКИН, АГАР...
— Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади. Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.
Яъни, жиноят содир қилганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахс ўз айбини тўлиқ бўйнига олса, суриштирув, тергов ва суд муҳокамаси даврида фаол кўмаклашган ва жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаган бўлса, ушбу шахс билан айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилади. Ушбу шахсга у содир қилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори у айбланаётган моддаси (қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
МАСАЛАН: И.Иванов фирибгарлик содир қилиб, тергов органи томонидан ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган. Лекин И.Иванов тергов ҳаракатлари бошидан тергов органига кўмаклашиб, айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Жабрланувчи П.Петровга етказилган 100.000.000 сўм миқдорида зарарни қоплаб, прокурор билан айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузган ва суд мажлисида ҳам судни чалғитмай, тўғри кўрсатмалар берган. Бунда ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “в” бандида энг оғир жазо 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлса, суд томонидан унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ошиқ жазо тайинланиши мумкин эмас.
АГАР БИР НЕЧТА ЖИНОЯТЛАР СОДИР ЭТИЛГАН БЎЛСА-ЧИ?
— Аммо шахс бир нечта жиноятларни содир қилиб, уларнинг бири ўта оғир бўлса ёки бири бўйича айбига иқрорлик билдирмаса, бу ҳолатдаайбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилиши мумкин эмас. Бу институт жиноят ишларини соддалаштирилган ҳолда кўриш учун хизмат кўрсатади. Яъни, мазкур тоифадаги ишларни кўриш муддатииш судга келиб тушган пайтдан бир ойни ташкил қилади. Ушбу ишларда судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), прокурор ва ҳимоячи иштирок этишади ва судланувчининг айбини исботлаш талаб этилмайди.Тарафлар тузилган келишувдан воз кечишлари мумкин.
ҲИМОЯЧИ ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР КЕНГАЙТИРИЛДИ
— Қонун билан Жиноят процессуал кодексигакиритилган қўшимчаларга кўра:
- шахс амалда ушланган ёки уни ушлаш биланбоғлиқ тезкор-қидирув тадбири якунланган пайтдан бошлаб, у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар ҳимоячи билан холи учрашиши таъминланади;
- тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан аризалар, тушунтиришлар вакўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судъянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади (ҳимоячиданвоз кечилган ҳоллар бундан мустасно).
Шунингдек, ЖПКга киритилган ўзгартиришларга кўра, ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатниташкил этади (илгари ушбу муддат шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланган).
Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар тоифасига қуйидагилар киритилди:
- дастлабки эшитув ўтказилаётган ишлар;
- ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;
- шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган;
- айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА