АсосийДунё

Россияда 16 ёшни қизни зўрлаган ўзбекистонлик таксичи қўлга олинди

Воқеа жорий йилнинг 11 август куни тушдан кейин Сертолово шаҳридаги ҳудудда юз берган.

'Россияда 16 ёшни қизни зўрлаган ўзбекистонлик таксичи қўлга олинди'ning rasmi

Россиянинг Ленинград вилоятида таксичилик қилувчи 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли қизни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда “Газета” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 11 август куни тушдан кейин Сертолово шаҳридаги ҳудудда юз берган. Ҳайдовчи ўз машинасининг салонида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик қилиб, у билан жинсий алоқада бўлган.

Гумонланувчи 12 август куни қўлга олиниб текширилганда,  мигрант миграция хизматида рўйхатга олинмаганлиги аниқланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар