Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа ҳокимияти ёнидаги анҳорга бир нафар фуқаро ўзини ташлаб жонига қаcд қилмоқчи бўлгани тасвирланган видео тарқалди.
Тасвирда фуқаро ўзини ташлаган вақтда уни кўриб қолган 30 ёшлар чамасидаги эркак ҳамда унинг бақир чақир овози эшитилган. Ҳолатни эшитиб келган қўриқлаш хизмати ходими фуқарони қутқариб қолган.
Аммо мазкур ҳолат юзасидан расмийлар томонидан ҳеч қандай маълумот берилмади.