1979 йил 11 август куни Ўзбекистон футбол тарихида энг қора саҳифалардан бири ёзилди. Ўша куни Ўзбекистон фахри, миллионлаб мухлисларнинг севимли жамоаси – "Пахтакор" клуби футболчилари Олий Лига учрашувига йўл олган эди. Аммо Минск шаҳрига кетаётган йўлда, Днепропетровск осмонида даҳшатли фожеа юз берди. Икки самолёт ҳавода тўқнашди. Натижада бортдаги барча 178 киши, жумладан, "Пахтакор"нинг 17 нафар футболчиси ва мураббийлар штаби ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлганлар орасида жамоа сардори Равил Агишев, тажрибали ҳимоячи Борис Тимофеев, ёш истеъдод Владимир Федоров, дарвозабон Александр Коротков каби футболчилар бор эди. Уларнинг барчаси ўзбек футболи тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилган номлар бўлиб қолади.
Россиялик журналист Игор Рабинер март ойида Элдор Шомуродов ва Равшан Эрматов билан ташкил қилган интервьюсида "Пахтакор-79" ҳақидаги янги маълумотларни айтиб ўтди.
Ўзбек футбол вакилларидан ким билан гаплашсангиз, суҳбат 1979 йилга бориб тақалади. У 1949 йилда "Торино", 1958 йилда "Манчестер Юнайтед", 2016 йилда "Шапекоэнсе" футбол клублари билан рўй берган катта фожеалаэлр қаторига киради. "Пахтакор-79" ҳам, Ярославнинг "Локоматив" хоккей клуби ҳам Минск шаҳрига етиб бораолмаган.
Боткин номидаги Тошкент қабристонинг кириш қисмида ёдгорлик бор. Марказда тўпга интилаётган дарвозабон, унинг атрофидаги ҳалқада "Пахтакор-79" футболчиларинг исмлари келтирилган.
“Пахтакор-79” фожеасида Тошкент–Минск йўналишида учаётган Ту-134 самолёти Днепропетровск (ҳозирги Днипро) яқинида Челябинск–Кишинёв йўналишидаги бошқа Ту-134 билан тўқнашган.
“Пахтакор” футболчиларини олиб кетаётган самолёт – Аэрофлот Ту-134А, рейс 7880. Иккинчи самолёт – Аэрофлот Ту-134АК, рейс 7628. Тўқнашув баландлиги – тахминан 8 400 метр.
Расмий тергов натижаларига кўра, ҳодиса диспетчерлик хатоси туфайли юз берган. Ўша куни навбатчи бўлган ёш ва тажрибасиз диспетчер Николай Зҳуковский нотўғри баландлик буйруқларини берган, натижада иккала самолёт бир баландликда қарама-қарши йўналишда учиб қолган.
Диспетчернинг ишини енгиллаштирувчи омиллар сифатида қуйидагилар қайд этилган:
Ҳудуддаги радиоалоқа носозликлар туфайли узилиб-узилиб ишлаган. Кучли булутлар сабаб учувчилар бир-бирини кўра олмаган.
Терговдан сўнг диспетчер Зҳуковский жиноят жавобгарлигига тортилиб, бир неча йилга қамалган.