Олий Мажлис Сенатида прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссия тузилади

ЖАМИЯТ 19.02.2016, 22:22
Олий Мажлис Сенатида прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссия тузилади

2016 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назорати самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Прокуратура ораганлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, прокуратура органларининг мамлакатимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тузиш тўғрисидаги Қўшма қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарорга мувофиқ Комиссия зиммасига прокуратура органлари фаолияти устидан, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлиги устидан мунтазам парламент назоратини амалга ошириш, прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш, прокуратура органлари фаолиятини тартибга солиб турувчи қонун ҳужжатларини, шунингдек, уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва иш усулларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди. 

Қарорда белгиланганидек, Комиссия аъзолари Сенат томонидан сенаторлар орасидан, республиканинг барча минтақаларининг вакили бўлган ўн беш кишидан иборат таркибда Сенат ваколати муддатига сайланади. 

Комиссия ўз олдига қўйилган вазифалар бажарилишининг бориши тўғрисида бир йилда икки марта Сенат Кенгаши олдида ҳисоб бериши белгилаб қўйилди. 

  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1