БМТ: Дунёдаги йигирмата мамлакатга очарчилик таҳдид солмоқда

ДУНЁ 24.03.2021, 16:40
Теглар: БМТ, очарчилик
БМТ: Дунёдаги йигирмата мамлакатга очарчилик таҳдид солмоқда

Дунёнинг йигирма мамлакатига шошилинч равишда озиқ-овқат ёрдами зарур, акс ҳолда улар кенг миқёсдаги очарчиликка дуч келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТнинг Янгиликлар порталига таяниб.

Яман, Жанубий Судан ва Шимолий Нигерия аҳолиси аллақачон очарчилик ёқасида, дея огоҳлантиради Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖООД) ва БТМнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан тайёрланган ҳисобот муаллифлари.

Очарчиликка дуч келган мамлакатларнинг аксарияти Африка қитъасида бўлсада, муаммо бошқа минтақалар учун ҳам долзарбдир. Осиёда Афғонистон, Яқин Шарқда Сурия ва Ливан, Лотин Америкасида Гаити  ва бошқа давлатлар халқаро ҳамжамият ёрдамисиз бу муаммони бартараф эта олмайди, дейилади ҳисоботда.

34 миллион киши «очарчилик ёқасида», ФАО таснифига кўра, бу «озиқ-овқат етишмовчилигининг тўртинчи даражаси»ни англатади.

ЖООД раҳбари Дэвид Бислининг айтишича, очарчиликнинг олдини олиш учун зудлик билан курашни бошлаш, аҳолининг энг заиф қатламларига инсонпарварлик имкониятини тақдим этиш ва очарчилик билан курашиш учун жорий йил талаб қилинадиган 5,5 миллиард долларни йиғиш керак.

ФАО ҳозирги пайтда вазият бошқа йўналишда кетаётганини афсус билан таъкидлаган. Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Эфиопия, Нигерия шимолида, Сомали ва Жанубий Суданда можаролар кучаймоқда ва пандемия билан боғлиқ чекловлар дунё аҳолиси ҳаётини янада қийинлаштиряпти. Яман, Ливан ва Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатларда миллий валюта қадрсизланиб, инфляция кучаймоқда.

Бундан ташқари, келгуси ойларда табиат билан боғлиқ янги офатлар, шу жумладан, Ла-Ниня иқлим феномени билан боғлиқ ҳодисалар кутилмоқда. Чўл чигирткаси хавфи Африка қитъасининг шарқий қисмидаги давлатларга таҳдид солмоқда. Ангола, Ботсвана, Намибия, Замбия ва Зимбабвенинг айрим ҳудудларида ҳашаротлар бутун ҳосилни йўқ қилиши мумкин.

Муаммони ҳал қилиш бўйича таклиф қилинаётган чоралар ёрдамни кўпайтириш, уруғ етказиб бериш, ҳайвонларни эмлаш, моддий ёрдам, сув йиғиш иншоотларини таъмирлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Шарҳлар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлди

15.03.2023, 10:55

2023 йил 13 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларибўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан учрашув бўлди. Учрашувда Ўзбекистонда инсон...
БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди

13.10.2022, 12:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг айрим вилоятларининг мақоми ҳақидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда БМТнинг...
Зеленский ўзининг “тинчлик формуласи”ни эълон қилди: у 5 банддан иборат

24.09.2022, 09:48

Президент Владимир Зеленский Украина БМТ Бош Ассамблеясида ўзининг “тинчлик формуласини, халқаро муносабатларни барқарорлаштиришнинг ўзига хос йўлини” таклиф қилганини айтди ва “буни дунё албатта эшитганига” ишонтирди....
Лавров БМТ йиғилишида Украинани тоталитар фашистлар давлати деб атади (видео)

23.09.2022, 09:40

Россия бош дипломати Сергей Лавров Украинани “нацистларнинг тоталитар давлати” деб атади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 22 сентябрь, пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1