АсосийJamiyat

Бир ташкилотда кимдадир коронавирус аниқланса, у билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантинга олинадими? Мутахассис жавоб берди

'Бир ташкилотда кимдадир коронавирус аниқланса, у билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантинга олинадими? Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жамоатчиликни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берди. 

"Кўпчилик ишлайдиган ташкилотда битта шахсда ПЗР-тест натижаси ижобий бўлса, у билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси шифокор назоратига олинади.

Бундай ҳолатда мулоқотда бўлганларнинг барчаси уйда алоҳидаланиши ва ПЗР-тест топшириши талаб этилади. Тест натижаси ижобий чиққан шахслар шифокор назоратида белгиланган стандартлар асосида даволанади.

Тест натижаси манфий чиққанлар эса шифокор назоратида 10-14 кун давомида уйда алоҳидаланиб карантинда бўлишади ва 7 кундан сўнг қайта ПЗР-тест топширишади. Қайта текширув натижаси ҳам манфий бўлганда, бу шахс карантиндан чиқарилади ва одатий иш фаолиятига қайтади",–деди Севара Убайдуллаев.

Бошқа янгиликлар