АсосийJamiyat

Самарқандда 79 ёшли фуқаро қидирувга берилди

'Самарқандда 79 ёшли фуқаро қидирувга берилди'ning rasmi

Нарпай туман “Ипак йўли” маҳалласида яшаган 1942 йилда туғилган Карим Атақулов қидирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Хабарда айтилишича, К. Атақулов шу йилнинг 21 мартида эрталаб соат 7:00 да яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 сантиметр, сочлари оқ – калта қилиб олдирилган. Кўзлари қора, икки қўлининг кафт қисмида оқ доғлари бор. Ўнг қўлининг билак қисмида синган жойи ва ўнг оёғининг тизза соҳасида чандиғи бор.

К. Атақуловни кўрган-билган ёки у ҳақда бирор маълумотга эга бўлган фуқаролар туман ички ишлар бўлимининг (0366) 231-98-11,  (0366) 443-11-99, (+99893) 999-22-10. телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар