АсосийJamiyat

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркманистонда қуриладиган “Тошкент” боғининг дастлабки лойиҳаси билан танишди

'Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркманистонда қуриладиган “Тошкент” боғининг дастлабки лойиҳаси билан танишди'ning rasmi

Амалий ташриф билан Туркманистон пойтахти Aшхободда бўлган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркманистон пойтахтида қурилиши кутилаётган “Тошкент” номли истироҳат боғининг дастлабки лойиҳаси билан танишди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ашхобод шаҳри ҳокими Язтаган Гилиджов билан бўлиб ўтган учрашув давомида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама этилган.

Хусусан, икки пойтахт раҳбарлари Ашхобод шаҳрида қурилиши режалаштирилган "Тошкент" боғининг дастлабки лойиҳасини кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Язтаган Гилиджовнинг маълум қилишича, "Тошкент" боғини Ашхободнинг тарихий марказида, Махтумқули кўчасидаги 3 гектар ҳудудда барпо этиш мўлжалланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар