АсосийSport

“Бунёдкор” Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Хабарингиз бор, 23-24 февраль кунлари Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 1-тур учрашувлари ўтказилади.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси илк турни меҳмонда Ар-Риёднинг “Ал-Наср” клубига қарши ўтказади. Шу муносабат билан “қалдирғочлар” делегацияси бугун (21 февраль) эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига йўл олишди. Бу ҳақида клубнинг Инстаграмдаги саҳифасида хабар қолдирилган. 

Эслатиб ўтамиз, 1-тур доирасидаги “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви 23 февраль куни Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан 22:15да бошланади.

Манба: uff.uz

    Бошқа янгиликлар