Тошкентда илк марта диетология маркази очилади

ЖАМИЯТ 21.02.2016, 11:48
Тошкентда илк марта диетология маркази очилади

Жорий йил “Соғлом она ва бола” йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Тошкентда диетология марказини ташкил этилади, деб хабар беради "Sputnik" нашри.
2016 йилда ташкил этиладиган Республика диетология ўқув-илмий маркази текширувдан ўтиш орқали, нотўғри овқатланиш туфайли юзага келиши мумкин бўлган хасталикларни аниқлаш имконини беради.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда аҳолининг 20,2 % ортиқча вазнга эга. Катта ёшдаги аҳолининг 67,2% Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган нормалардан камроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишлари маълум.

Аммо мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар самарасида сўнгги 10 йилда вазни тиббиётда кўзда тутилган меъёрдан кам бўлган болалар икки баробардан зиёд камайган, уларнинг бўйи ўртача 3 сантиметрга ўсган. Хотин-қизларда камқонлик даражаси 2,5 марта пасайган. Аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи ошиб бормоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1