Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
“С.” МЧЖ раҳбари С.К. ва бошқалар тумандаги умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 384,2 млн сўмлик қурилиш монтаж ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






