АсосийJamiyat

Бу ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилади? Ўзгидромет маълумот берди

'Бу ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилади? Ўзгидромет маълумот берди'ning rasmi

Дам олиш кунлари ёғган кучли ёмғирлар бугун, 29 март куни эрталаб Ўзбекистон ҳудудидан чекинди. Кўпчилик вилоятларда бугунги кунни ўзида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилмоқда. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларида бир оз ёмғир ёғиб ўтади.

Фақат Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида шамолнинг тезлиги 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.Кундузи ҳаво ҳарорати 6-11° илиқ атрофида бўлади.

Кейинги кунларда республика чекка шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кира бошлайди.

    Бошқа янгиликлар