Бир қатор Тошкент кўчалари капитал таъмирдан чиқарилади

ЖАМИЯТ 22.02.2016, 17:56
Бир қатор Тошкент кўчалари капитал таъмирдан чиқарилади

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилди, дея хабар берди “gazeta.uz” нашри.

Шаҳар кўчаларининг таъмири билан шуғулланувчи махсус бошқарма саккизта кўчанинг капитал таъмири учун умумий нархи 7,562 миллиард сўмлик тендер танловини эълон қилди. 

Қуйидаги номлари келтирилган кўчаларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади:

•  Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан Тараққиёт кўчасигача бўлган транспорт тоннеллигача) — 977,638 млн сўм;
•  Бобур кўчаси (аэропорт кўпригидан то Нукус кўчасигача) — 349,406 млн сўм;
•  Янги Юнусобод кўчаси (Янги шаҳардан то Тошкент халқа йўлигача) — 1,641 млрд сўм;
•  Ҳ. Байқаро кўчаси (Бектемир туман давлат солиқ идораси биносидан то Бектемир йўли кўчасигача) — 1,648 млрд сўм;
•  Қорасарой кўчаси (Абдулла Қодирий кўчасидан то Кумлоқ кўчасигача) — 654,421 млн сўм;
•  Бешёғоч кўчаси (Самарқанд Дарвоза кўчасидан то мачитнинг олдигача) — 322,326 млн сўм;
•  Катта Қаъни кўчаси (Фозилтепа кўчасидан то Ал-Хоразмий кўчасигача) — 1,617 млрд сўм;
•  Бешариқ кўчаси (Иззат кўчасидан то 48-уйгача) — 353,019 млн сўм.

Барча кўрсатилган кўчалардаги таъмирлаш ишлари 25 октябрга қадар тугатилади. Лойиҳани молиялаштириш шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1