АсосийSport

Тошкентда аёллар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати старт олди

Тошкентда аёллар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати мусобақаларининг 2-тур ўйинлари старт олди, деб хабар беради ЎзА. 

Жорий йилги турнирда 12 та жамоа бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Мусобақанинг марказий учрашувларидан бири Қаршининг «Севинч» ва Хоразмнинг «Тўмарис» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқарли кечган учрашувда қаршиликлар рақиблар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Қолган учрашувларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди: «Локомотив» (Тошкент) - «Пахтакор» (Тошкент) - 3:6, «Жиззах» (Жиззах) - «Тошкент ахборот технологиялари университети» (Тошкент) – 2:1, «Андижанка» (Андижон) - «Қирқ қиз» (Нукус) - 3:0, «Сингапур менежментни ривожлантириш институти» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин тумани) - 4:1. 

    Бошқа янгиликлар