АсосийJamiyat

“Кўприкқурилиш трести” ишчилари иш ҳақи миқдори камлигидан норози бўлишмоқда

'“Кўприкқурилиш трести” ишчилари иш ҳақи миқдори камлигидан норози бўлишмоқда'ning rasmi

2021 йил 29 март куни “Кўприкқурилиш трести” УК 13-Кўприкқурилиш отрядида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ишчиларнинг иш ҳақи миқдори камлигидан норози бўлиб қилган мурожаатларига “Кўприкқурилиш трести” УК изоҳ берди.

"Жорий йил 27 март куни мазкур корхона ишчиларига феврал ойи иш ҳақининг 50 фоизи пластик карталарга ўтказиб берилган, ойлик ҳисобланган маълумотномаларини (корешок) олишган ва ҳисобланган иш ҳақини кам деб билишган. Aслида, ойлик иш ҳақи ишчи ва маъмурият орасида тузилган меҳнат шартномасида белгиланган тариф асосида ҳисобланган ва корхона имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча мукофот ҳам берилган. Демак, ишчилар ўз аризалари асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномасидаги тариф разрядлари бўйича белгиланган миқдордан кам иш хақи олмаганлар.  

Жорий йил 27 март куни мазкур корхона ишчиларига феврал ойи иш ҳақининг 50 фоизи пластик карталарга ўтказиб берилган, ойлик ҳисобланган маълумотномаларини (корешок) олишган ва ҳисобланган иш ҳақини кам деб билишган. Aслида, ойлик иш ҳақи ишчи ва маъмурият орасида тузилган меҳнат шартномасида белгиланган тариф асосида ҳисобланган ва корхона имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча мукофот ҳам берилган. Демак, ишчилар ўз аризалари асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномасидаги тариф разрядлари бўйича белгиланган миқдордан кам иш хақи олмаганлар.  

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи қисқа, яъни 28 кун бўлгани сабабли 2-вахта 13 кундан иборат бўлган (16-28 феврал кунлари) ва шу кунларга нисбатан иш соатлари ҳисобланган. Норозилик билдирган ишчилардан бири  ўз ҳисобидан таътил олгани сабабли ойлик маоши камроқ ҳисобланган.

Ҳурматли қурувчилар, “Кўприкқурилиш трести” УК раҳбарияти ишчи ходимларни доимий равишда иш билан таъминлаш, ойлик маошларини ўз  вақтида бериб бориш, иш ҳажмининг ошишига қараб, ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириб, мукофот пулларини бериб бориш борасида мунтазам иш олиб бормоқда. Aсосий мақсад, янги ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириб, ишчи ходимларнинг турмуш фаровонлигини  ошириш, шунингдек, халққа қулайлик яратадиган улкан лойиҳаларни ўз вақтида фойдаланишга топширишдан иборатдир.

“Кўприкқурилиш трести” УК раҳбарияти юзага келган тушунмовчилик учун барча ишчи ходимлардан узр сўрайди" дейилади мурожаатда.

 

 

    Бошқа янгиликлар