АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди'ning rasmi

Синоптикларни хабар беришича, бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кечаси ҳавода ва тупроқда 1-2° гача бўлган совуқ кузатилди, бундай совуқ бўлишига Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон сабаб бўлган. Ушбу антициклонни кундузи шарқга қараб силжиши ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланиши натижасида ҳаво 12-17° даража илиқ бўлиши айтилмоқда. 

Эртага илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5° илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22° илиқ бўлади. Бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3° юқоридир. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8-13о илиқни ташкил этади, кундузи 11-16° илиқдан юқори бўлмайди. Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади. 

Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин.
2-4 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 м дан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
 

4-7 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 5 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 6 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ; 7 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 5-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 13-18° илиқ;  5-6 апрелда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 7 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 5 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 6-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 апрелда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 11-16° илиқ; 5 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 6 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 7 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 5-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 апрелда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 11-16° илиқ;  5 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 6 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 7 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 5-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 5-6 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ; 7 апрелда кечаси 
5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 5 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 6-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 апрелда кечаси 
4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 5 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 6 апрелда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 7 апрелда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 
4-5 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 6-7 апрелда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар