Тошкент шаҳрида сўнгги 110 йил ичида энг илиқ об-ҳаво шароити 22-февраль куни кузатилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
22 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 23,4 даража иссиқни ташкил этди.
Бундан аввалги рекорд даражадаги иссиқ ҳаво 1895 йил 22 февраль куни қайд этилган. Ўшанда пойтахтда об-ҳаво 22,9 даража иссиқни ташкил этган.





