1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 23.02.2016, 15:33
Кун ҳикмати

Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

***
Одамнинг умри аввалида қилган ишлари умрининг охиридаги ишларига ҳам далолатдир.
***
Бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек, аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди.
***
Кимки ўз нафси-балосию, орзу-ҳаваси домига тушиб қолса, у бешак ўзини-ўзи чуқур қаърига ташлагани муқаррар.
***
Агар бирор қайғу-алам юз бергани ёки таъзияли жойни эшитсанг, дарҳол ўша ерга бор. Агар зиёфату меҳмондорчиликка чақирилсанг, унда ўзинг ўйлаб иш тут.
***
Пора фақат ноҳақлигу золимларга ёрдам бергувчидир.
***
Қуёш нурларини беркитиб бўлмаганидек, ҳақиқатнинг чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.
***
Таниқлиг-у шарафинг отангдандир, меҳрибонлик, мушфиқлик онангдандир.
***
Виждонли киши хавфдан ҳоли яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди.

Маҳмуд аз-Замахшарий

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1