2021 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 1 нафари Андижон вилоятида;
- 1 нафари Бухоро вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 8 нафари Самарқанд вилоятида;
- 1 нафари Фарғона вилоятида;
- 2 нафари Хоразм вилоятида;
- 20 нафари Тошкент вилоятида;
154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар;
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Жиззах вилоятида 3 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
- Самарқанд вилоятида 21 нафар;
- Тошкент вилоятида 16 нафар;
Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.






