Неймарнинг 3,8 млн долларлик вертолёти мусодара қилинди

СПОРТ 28.02.2016, 20:53
Неймарнинг 3,8 млн долларлик вертолёти мусодара қилинди

"Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг шахсий вертолёти Бразилия ҳукумати томонидан мусодара қилинди. Бу ҳақда испан нашрлари хабар берган. 

Маълумотларга кўра, футболчи "Сантос" клубида тўп сурган вақтларида солиқ тўламаган ва солиқ қарзи ҳозирги кунда 16 млн долларни ташкил қилади. Шу сабабдан,  мамлакат ҳукумати унинг 3,8 млн долларлик вертолётини мусодара қилган.  

Бундан аввал, Неймарнинг бир қатор мол-мулки, шахсий самолёти ва яхтаси мусодара қилинганди.  Унинг солиқ тўлашдан бош тортаётгани борасидаги суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1